Хитойдан 1300 та кислород концентратори ва 20 ПЗР аппарати олиб келинди

Жамият 2834
image

Ўзбекистонга Хитойдан 1300 та кислород концентратори, коронавирусни аниқлайдиган 20 та ПЗР синов аппарати ҳамда вирусга қарши дори воситалари олиб келинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида маълум қилинди.

Олиб келинган тиббий воситалар соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилади. Вазирлик эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳудудларга тақсимлайди. 

Бу дастлабки юк бўлиб, тез орада яна шунча тиббиёт аппаратлари, дори воситалари Ўзбекистонга олиб келинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида кислород концентраторлари етишмаслигига эътибор қаратиб, зарурат бўлса, алоҳида самолёт ажратишга кўрсатма берганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 70
Рейтинг: 3
t
×