Хитойдан 1000 та кислород концентратори олиб келинди

Жамият

image

Жорий йилнинг 26 июль куни Хитойдан Ўзбекистонга яна 1000 та кислород концентратори олиб келинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида маълум қилинди.

Олиб келинган юклар Тошкент халқаро аэропортида Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан қабул қилиб олинган. Ушбу юкнинг умумий қиймати 20 миллион долларни, оғирлиги 32,5 тоннани ташкил этади.

Махсус юклар таркибида шахсий ҳимоя воситалари мавжуд. Шунингдек, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар олиб келинган. Бундан ташқари, ўпка яллиғланганда фойдаланиладиган 1000 дона кислород концентраторлари ҳам мавжуд.

“Хитойдан келтирилган тиббий буюмлар республика ҳудуди бўйлаб карантин режимини таъминлашга жалб қилинган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар, тиббий ходимлар ва бошқа муҳтож шахслар ҳамда бугунги кунда фаолият юритаётган ва қурилаётган шифохоналарга тарқатилади”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Хитойдан 1300 та кислород концентратори, 20 та ПЗР синов аппарати ҳамда вирусга қарши дори воситалари олиб келинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг