Хитойдаги ресторанлардан бири портлаб кетди (видео)
Олам
−
22 Июнь 2023
5139Кеча, 21 июнь куни Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Инчуан шаҳрида жойлашган ресторанлардан бирида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат 21 июнь куни соат 20:40 лар атрофида Нинся провинцияси маркази Инчуан шаҳридаги ресторанларнинг бирида содир бўлган. Портлашга суюлтирилган газнинг сизиб чиқиши сабаб бўлгани айтилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, 31 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, яна 7 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган. Улардан бирининг аҳволи ўта оғир, икки нафарида жиддий куйиш, 4 нафарига эса енгил тан жароҳати ташхиси қўйилган.
Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, маҳаллий ёнғин ва қутқарув хизматлари портлашдан сўнг воқеа жойига 100 нафардан ортиқ ходим ва 20 та техника жўнатган.
“Қутқарув ишлари бугун, 22 июнь куни эрталаб соат 04:00 да якунланди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциянинг Париж шаҳрида портлаш юз бергани, ҳодиса оқибатида 37 нафар одам ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси