Парижда портлаш юз берди (видео)
Олам
−
21 Июнь 2023 18184 1 дақиқа
Парижнинг бешинчи округида газ портлаши юз берди. Бунинг оқибатида бино қулаб тушди ва 16 киши жабрланди. Бу ҳақда BFM телеканали хабар бермоқда.
Айтилишича, бир қатор уйларнинг фасадлари қулаб тушган, бир қанча қўшни бинолар ёниб кетган. Воқеа жойида ўт ўчириш бригадаси ишламоқда, полиция секторни эвакуация қилмоқда.
Парижнинг бешинчи округи мэри Флоренс Бертунинг сўзларига кўра, ярадорларнинг етти нафарининг аҳволи оғир, тўққиз нафарининг аҳволи эса жуда оғир. Воқеа гувоҳлари вайроналар остида одамлар бўлиши мумкинлиги ҳақида айтмоқда.
Live
Барчаси