Хитойдаги ресторанда кучли портлаш бўлди. Қурбонлар бор
Олам
−
13 Март
5819Хитойнинг Хэбэй провинцияси (Шимолий Хитой) Саньхэ шаҳридаги ресторанда юз берган кучли портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 26 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.
Айтилишича, портлаш маҳаллий вақт билан соат 08:00 лар атрофида содир бўлган. Ресторан жойлашган тўрт қаватли бино қисман қулаган. Кучли портлаш туфайли яқин атрофдаги кўплаб автомобиллар жиддий зарар кўрган. Портлаш оқибатида ҳосил бўлган зарба тўлқини қўшни биноларнинг пастки қаватидаги деярли барча ойналарни синдириб ташлаган.
Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб борди ва ёнғинни тез орада ўчирди. Портлашдан 500 метр радиусда яшовчи аҳоли эвакуация қилинди. Портлаш газ сизиб чиқиши туфайли содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 19 январь куни Хитойнинг Хэнань провинциясидаги мактаб ётоқхонасида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлганди.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь