Хитойда мактаб ётоқхонасидаги ёнғинда 13 киши ҳалок бўлди
Олам
−
20 Январь 2024 4571 1 дақиқа
Хитойнинг Хэнань провинциясидаги мактаб ётоқхонасида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги маҳаллий ҳокимият органларига таяниб, хабар берди.
Кеча, 19 январь куни маҳаллий вақт билан соат 23:00 да Наньян шаҳрининг Фанчен округидаги мактаб ётоқхонасида ёнғин сигнали эшитилган.
“Қутқарувчилар ёнғинни 38 дақиқадан сўнг ўчиришди”, деб ёзади агентлик.
Ҳалок бўлган 13 кишидан ташқари, бир киши жароҳатланган бўлиб, у ҳозирда шифохонада даволанаётгани айтилмоқда.
Маҳаллий ҳукумат ҳодиса сабабларини текширишни бошлаган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025