Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди (видео)
Олам
−
01 Июль 2023
6587Хитой жануби-шарқидаги Цзянси провинцияси Гуйси шаҳридаги кимё заводида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда давлат марказий телевидениеси хабар берди.
Портлаш маҳаллий вақти билан соат 12:00 атрофида содир бўлган. Завод Jiangxi Qiantai New Materials компаниясига тегишли.
Ҳозирча ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ. Портлаш вақтида заводда қанча одам бўлгани ҳам маълум эмас.
Портлаш сабаблари аниқланмаган. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар, қутқарувчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Татаристоннинг Заинский тумани Старое Маврино қишлоғида нефть маҳсулотлари солинган бўш цистерна портлаб кетганди. Портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлгани аниқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь