Хитойдаги энг катта iPhone йиғиш заводи янги муаммога дуч келди 

Технология

image

Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳридаги Foxconn компанияси томонидан бошқариладиган дунёдаги энг йирик iPhone йиғиш заводи шаҳардаги сув тошқини ортидан ходимлар танқислигига дуч келмоқда. Бу ҳақда “South China Morning Post” нашри хабар берган.  

Таъкидланишича, муҳим даврда фабрикалар ишчилар етишмаслигига дуч келмоқда. Натижада, завод ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун янги ишчиларнинг иш ҳақини рекорд даражага кўтаришга қарор қилган. 

“Ҳозирда бизда жуда кўп ишчи кучи талаб қилинадиган буюртмалар бор”, деган Foxconn Technology Group менежери ўринбосари Чжан Чжанву. 

Унинг сўзларига кўра, кадрлар танқислиги ҳақиқатан ҳам сезилмоқда. 

“Биз биринчи ўринда сув тошқинидан зарар кўрганларни ишга ёллаймиз”, дея қўшимча қилган ходим. 

Эслатиб ўтамиз, Хэнань провинциясида рекорд даражада ёмғир ёғди, натижада сув тошқини юз берди. 1,3 миллиондан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Тошқин натижасида 302 киши ҳалок бўлди, яна 50 киши бедарак йўқолди. 

Аввалроқ, ушбу тошқин тақдимоти жорий йилнинг сентябрига белгиланган янги смартфонларнинг чиқарилишига таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой завод тошқин

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг