Хитойда тўрт нафар Канада фуқароси қатл этилди
Олам
−
21 Март
11221Хитой ҳукумати гиёҳванд моддаларни сақлашда айбланган тўрт нафар Канада фуқаросини қатл этди. Бу ҳақда кеча, 20 март куни “The Wall Street Journal” хабар берди.
Канада Ташқи ишлар вазири Мелани Жоли тўрт нафар фуқаро Канада ва Хитой фуқаролигига эга бўлганини ва улар 2025 йил бошида қатл этилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, у ва ўша пайтдаги бош вазир Жастин Трюдо бу жараёнга аралашишга ҳаракат қилган, аммо натижа бўлмаган. Жоли Хитойдан бошқа шундай вазиятга тушган канадаликларга нисбатан енгиллик кўрсатишни сўраган.
Канаданинг бу борадаги баёнотига жавобан Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мао Ниннинг таъкидлашича, Хитой қонун олдида барча миллат вакилларига бир хил муносабатда бўлади.
“Канада қонун устуворлигини ҳурмат қилиши ва Хитойнинг суд суверенитетига аралашишни тўхтатиши керак”, деди Мао Нин.
Хитой ҳукумати гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларга нисбатан қатъий сиёсат юритади. Мамлакат қонунларига кўра, наркотик моддалар контрабандаси учун узоқ муддатли қамоқ жазоси, умрбод қамоқ ёки ўлим жазоси қўлланилади.
“Amnesty International” маълумотларига кўра, Хитой дунёдаги энг кўп қатл ўтказадиган давлат ҳисобланади. Аниқ рақамлар ошкор қилинмайди, бироқ ҳуқуқ ҳимоячилари 2023 йилда минглаб одамлар қатл этилганини қайд этган. WSJ таъкидлашича, Хитой одатда Ғарб давлатлари фуқароларига нисбатан ўлим жазосини кам қўллайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда шериклари билан биргаликда 17 нафар болани ўғирлаб, сотган 61 ёшли аёл қатл этилган эди.
LiveБарчаси
Доллар курси яна тушди.
26 Март