Хитойда бола ўғриси қатл қилинди

Олам

image

Бугун, 28 февраль куни Хитойда шериклари билан биргаликда 17 нафар болани ўғирлаб, сотган 61 ёшли аёл қатл этилди. Бу ҳақда Хитой прокуратураси хабар берди.

“Олий халқ суди тасдиғи билан 2025 йил 28 февралда Гуйчжоу провинцияси Гуйян шаҳрининг Ўрта халқ суди Юй Хуаинни қонунда белгиланган тартибларга мувофиқ қатл этди ва прокуратура қонун ҳужжатларига мувофиқ жойида назоратни амалга ошириш учун ходимларни жўнатди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, октябрь ойида Гуйчжоу провинцияси суди Юй Хуаинни ўлимга ҳукм қилган. У 1993-2003 йилларда шериклари билан биргаликда Гуйчжоу ва Юньнань провинциялари ҳамда Чунцин шаҳридан 17 нафар болани ўғирлаб кетган ва уларни сотган.

“Шундан сўнг, улар Хэбэй провинциясида сотилди”, дейилади хабарда.

Хитой матбуотига кўра, у биринчи бўлиб ўз фарзандини сотган. Юй 2004 йилда болаларни ўғирлаш ва сотиш айби билан ҳибсга олинган, бироқ у ўзини бошқа одам сифатида кўрсатишга муваффақ бўлган ва атиги саккиз йилга қамалган.

Хабарга кўра, Юй Хуаин умрбод сиёсий ҳуқуқларидан маҳрум қилинган ва барча шахсий мулки мусодара қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 январь куни Хитой суди 2024 йил ноябрида Чжухай шаҳрида бир гуруҳ одамларни босиб ўтган шахсга нисбатан ўлим ҳукмини чиқарганди. Жиноят бўйича ўлим ҳукми 20 январь куни Олий халқ суди қарорига мувофиқ амалга оширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой бола ўғриси қатл қилинди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг