Хитойда сунъий гўшт ишлаб чиқарувчи завод ишга тушди

Технология

image

Шанхайда жойлашган CellX компанияси сунъий гўшт ишлаб чиқарувчи тажриба заводини ишга туширди. Бу ҳақда РИА Новости нашри маълум қилди.

Билдирилишича, бу йил охирида CellX сунъий гўштни сотишга рухсат олиш учун АҚШ ва Сингапурга мурожаат қилади. Чунки ҳозирча лабораторияда етиштирилган маҳсулотларни фақат ушбу мамлакатларда сотиш тасдиқланган. Аммо Хитой компанияси 2025 йилгача халқаро бозорга чиқишни режалаштирмоқда.

“Биз синовларни 2025 йилгача якунлашни режалаштирганмиз. Кейин эса ушбу амалиёт йилига юзлаб тонна маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир бўлган мажмуамиз учун қўлланилади”, деди компания бош директори Янг Тсилианг.

Корхонада икки минг литр ҳажмли биореактор мавжуд. Кейинчалик жиҳозлар сонини кўпайтириш, маҳсулот таннархининг юқори сифатини сақлаб қолган ҳолда нархни тушириш режалаштирилган. Унга кўра, бундай сунъий гўштнинг килограмми юз доллардан ҳам арзонроқ сотилади.

Бироқ бу турдаги гўштни етиштиришда бир қатор қийинчилик ва камчиликлар бор. Хусусан, мамлакат олдида 1,4 миллиард одамни озиқ-овқат билан таъминлаш учун ҳайвон оқсили манбасини топиш муаммоси турибди.

Маълумот учун, 2022 йил январь ойида Хитой Қишлоқ хўжалиги вазирлиги беш йиллик режасини эълон қилди. Ҳужжатда биринчи навбатда турли хил инновацион маҳсулотлар тилга олинган, улар орасида сунъий гўшт ҳам бор эди.

Эслатиб ўтамиз, Америка Қўшма Штатларида биринчи суъний товуқ гўшти етиштирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой гўшт завод сунъий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг