Хитойда самолёт фавқулодда қўндирилди
Олам
−
19 Август 2023
6246Хитойда йўловчининг повербанки (зарядловчи қурилмаси) ёниб кетгани сабаб экипаж самолётни фавқулодда қўндиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда “Aviaincident” хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса Лхаса-Шанхай йўналиши бўйича парвоз қилаётган самолётда содир бўлган. Йўловчилардан бирининг повербанки тўсатдан ёниб кетган. Қурилма эгаси қўрқиб кетганидан уни биринчи классдаги ўриндиқлар орасига улоқтирган.
Борт кузатувчилари ёнғинни бартараф этиш учун бир нечта ўриндиқларни қисмларга ажратишга мажбур бўлган, учувчилар эса самолётни Ухан аэропортига қўндирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истанбулдан Марокашга учаётган самолёт бортидаги йўловчи ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳодиса сабабли самолёт Жазоирга фавқулодда қўндирилган. Шунингдек, жорий йилнинг май ойида Жанубий Кореяда самолётнинг авариявий чиқиш эшиги парвоз пайтида очилиб кетганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь