Хитойда пора олган амалдор ўлимга ҳукм қилинди
Олам
−
10 Октябрь
11799Хитой Марказий банки раисининг собиқ ўринбосари Фан Йифеи пора олишда айбдор деб топилиб, шартли ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, бу молиявий соҳадаги кенг кўламли коррупцияга қарши кураш доирасида амалга оширилмоқда. Фан судда Марказий банк ва бошқа молия институтларидаги, жумладан, Хитой қурилиш банкидаги юқори лавозимидан фойдаланган ҳолда 386 миллион юандан (54,55 миллион доллар) кўпроқ қийматдаги мол-мулкни ноқонуний қабул қилишда айбдор деб топилган.
Қайд этилишича, икки йиллик муҳлатдан кейин Фаннинг ўлим жазоси умрбод қамоқ жазосига алмаштирилиши мумкин. Лекин унга озодлик ёки жазони енгиллаштириш имконияти берилмайди.
“Фан Йифеи ниҳоятда катта миқдорда пора олган ва унинг жиноятлари жуда жиддий. Жамиятга таъсири ўта салбий бўлган ва давлат ҳамда халқ манфаатларига жуда катта зарар етказилган”, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, 60 ёшли Фан охирги ўн йил ичида Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг коррупцияга қарши кураши доирасида ҳибсга олинган Хитой Халқ Банкининг энг юқори лавозимдаги расмийларидан бири бўлган. Бу амалиётлар молиявий сектордаги коррупцияга қарши курашиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Маълум бўлишича, Хитойнинг коррупцияга қарши кураш идораси сўнгги ойларда молия секторига кенг кўламли зарба берган. Улар мамлакатнинг энг йирик номларини, жумладан, Хитой давлат банкининг собиқ раиси Лю Лианг ва давлатга қарашли Хитой ҳаёт суғуртаси собиқ раҳбари Ван Бинни ҳам қўлга олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пекин суди Хитойда ҳибсга олинган австралиялик ёзувчи Ян Хэнцзюнни жосусликда айбдор деб топиб, уни шартли ўлим жазосига ҳукм қилган эди.
LiveБарчаси
06 Ноябрь