Хитой австралиялик ёзувчини ўлимга ҳукм қилди
Олам
−
05 Февраль
17192Пекин суди Хитойда ҳибсга олинган австралиялик ёзувчи Ян Хэнцзюнни жосусликда айбдор деб топди ва уни шартли ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Австралия Ташқи ишлар вазири Пенни Вонгга таяниб, SBS телеканали хабар берди.
“Австралия ҳукумати бу натижадан даҳшатга тушди”, дейди Вонг Канберрада журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, агар Ян шу вақт ичида ҳеч қандай оғир жиноят қилмаса, ўлим жазоси икки йилдан сўнг умрбод қамоқ жазосига алмаштирилади.
Маълумот учун, Хэнцзюн Хитойда туғилган ва Австралия фуқаролигига эга. 2019 йилда ҳибсга олинишидан олдин у Нью-Йоркда ишлаган. У Гуанчжоу аэропортида ҳибсга олинган ва жосусликда айбланган. Хитой расмийлари иш тафсилотларини ошкор қилмади, айблов тафсилотлари эса номаълум.
Ёзувчи айбловларни рад этди. Унинг оиласи ҳибсга олинганидан кейин ёзувчининг саломатлиги ёмонлашганини айтиб, Хитой расмийларини қийноқларда айбламоқда.
Академик, блогер ва ёзувчи Ян Хэнцзюн Хитой ҳукуматини инсон ҳуқуқларини бузаётганини танқид қилди.
Австралиянинг Хитойдаги элчиси аввалроқ Пекинни ёзувчини ўзбошимчалик билан ҳибсга олишда айблаган, унинг тарафдорлари буни “сиёсий сабабларга кўра таъқиб” деб атаган.
“Хитой ҳукумати уни Хитойда инсон ҳуқуқлари поймол этилишини танқид қилгани ва инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлиги каби умуминсоний қадриятларни ҳимоя қилгани учун жазоламоқда”, дейди унинг дўсти, Сиднейда жойлашган академик Фенг Чонгйи.
Австралия Бош вазири Энтони Албанезе ноябрь ойида йирик савдо ҳамкорлари ўртасидаги муносабатларни яхшилаш умидида Хитойга етти йил ичида ташриф буюрган биринчи австралиялик лидер бўлди.
Кўп йиллар давомида Пекин ва Канберра ўртасидаги муносабатлар савдо можаролари, киберҳужумлар ҳақидаги даъволар ва Австралиянинг COVID-19 вирусининг келиб чиқишини халқаро тергов ўтказиш талаблари билан бузилган.
LiveБарчаси