Хитойда оилаларга 3 нафар фарзанд кўришга рухсат берилди 

Олам 3268
image
-

Хитой Ҳукумати турмуш қурган жуфтликларга учта фарзанд кўришга рухсат берди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берган.  

Хабарда айтилишича, бундай қарор мамлакатдаги демографик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, аҳоли сонида кексалар улуши ортиши сабабли қабул қилинган. 

Хитой 1979 йилдан 2015 йилгача бир оила — бир бола сиёсатини олиб борди. Унинг салбий оқибатларидан бири меҳнатга лаёқатли аҳолининг қисқариши бўлди. 2015 йилда мамлакатдаги ҳар қандай оилага икки фарзанд кўришга рухсат берилди. Шундан сўнг, Хитой Ҳукумати ХХРда туғилиш коэффициентининг рекорд даражада ўсишини қайд этди. 

Аввалроқ, Хитой аҳолиси 1 миллиард 411 миллион 780 минг кишига етгани ҳақида хабар бергандик. Натижада, аҳоли сони 2010 йил билан таққослаганда, 72 миллионга ёки 5,38 фоизга кўпайганди. 

Статистик маълумотларга кўра, белгиланган даврда Хитойда аҳоли ўсиши йилига ўртача 0,53 фоизни ташкил қилган. 

2000 йилдан 2010 йилгача бўлган даврда эса ўртача йиллик ўсиш юқори бўлиб, 0,57 ни ташкил қилган. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 123
Рейтинг: 3
Теглар
t
×