Сўнгги 10 йил ичида Хитой аҳолиси қанчага кўпайгани маълум бўлди
Олам
−
11 Май 2021
9602Хитой аҳолиси 1 миллиард 411 миллион 780 минг кишига етди. Натижада, аҳоли сони 2010 йил билан таққослаганда, 72 миллионга ёки 5,38 фоизга кўпайган, деб хабар берган Хитой Халқ Республикаси Давлат статистика бошқармаси.
Статистик маълумотларга кўра, белгиланган даврда Хитойда аҳоли ўсиши йилига ўртача 0,53 фоизни ташкил қилган.
2000 йилдан 2010 йилгача бўлган даврда эса ўртача йиллик ўсиш юқори бўлиб, 0,57 ни ташкил қилган.
Аҳолини рўйхатга олиш шуни кўрсатганки, Хитойда 723 миллион 339 минг 956 эркак ва 688 миллион 438 минг 768 аёл яшайди (мос равишда 51,24 фоиз ва 48,76 фоиз).
Хитойнинг 16 ёшдан 59 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатли аҳолиси 880 миллион кишини ташкил қилади.
Хитой аҳолисининг ўртача ёши ҳозирда 38,8 ёшда.
Аҳоли сони бўйича Хитой дунёдаги барча мамлакатлар орасида биринчи ўринда қолмоқда.
Ҳиндистон 1,389 миллиарддан ортиқ аҳолиси билан иккинчи, АҚШ 331 миллиондан кўп аҳолиси билан учинчи ўринни эгаллаган.
LiveБарчаси