Хитойда коронавирус қурбонлари сони 200 га яқинлашди
Олам
−
30 Январь 2020
8396Хитойда янги 2019-nCoV коронавирусидан вафот этганлар сони 170 нафарга етди. Мамлакатнинг қитъа қисмида ушбу вирус билан касалланганлар сони 7771 нафарга етди.
Дунё бўйича ушбу врусни юқтирганлар сони 7894 нафарга етди. Бугунгача коронавирус 20 га яқин мамлакатга кириб боришга улгурди ва ҳар куни бирор давлатда аниқланяпти. Шу билан бирга, 100 дан ортиқ бемор вирусдан даволангани ҳам маълум.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойдаги коронавирус сабаб халқаро фавқулодда вазият эълон қилиш керакми, дея бош қотира бошлади. Ташкилот маълумотига кўра, Хитойдан бошқа 3 та давлатда вируснинг юқиш ҳолати аниқланган.
ЖССТ бугун, 30 январь куни шошилинч йиғилиш ўтказяпти. Унда иккинчи марта 2019-nCoV вируси сабаб халқаро фавқулодда вазият эълон қилиш масаласини кўриб чиқилади. Бу ҳақда ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебреисус маълум қилди.
Маълумот учун, Камбожа, Гонгконг, Макао, Тайвань, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Германия, Австралия, Малайзия ва БААда вирус билан касалланиш ҳолатлари қайд қилинган.