Хитойда карантинда сақланаётган одамлар бўлган меҳмонхона қулади

Олам

image

Кеча, 7 март куни Хитойнинг Фужиан провинциясида меҳмонхона қулаб тушди. “Синьцзинбао” агентлигининг хабар беришича, қутқарувчилар вайроналари остидан 50 кишини олиб чиқишга муваффақ бўлишган, аммо улардан иккитаси ҳалок бўлган.

Олти қаватли бинонинг қулаши оқибатида 70 киши вайроналар остида қолган. Меҳмонхона 2018 йилда қурилган бўлиб, сўнгги ойларда ундан коронавирус ташувчилари билан яқин алоқада бўлганларни карантин қилиш учун фойдаланилаётган эди.

Бинонинг қулашига нима сабаб бўлганлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Фужиан провинциясида жойлашган Xinjia Express меҳмонхонаси олти қаватли бўлиб, 2018 йилнинг июнь ойида очилган. Унинг 80 та хонаси бор эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой

Баҳолаганлар

483

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг