Хитойда COVID-19'га ўхшаш вирус тарқалди (видео)

Олам

image

Хитойлик шифокорлар мамлакатда инсон метапневмовируси (hMPV) тарқалишини қайд этди. Бу ҳақда Хитой Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бошқармаси хабар берди.

Тадқиқотга кўра, касалланишнинг ўсиши 14 ёш ва ундан кичик ёшдаги болалар орасида айниқса сезиларли бўлиб, бу шимолий ҳудудларда кўпроқ намоён бўлади. Британиянинг “Daily Star” газетаси хабарига кўра, вирус COVID-19'га ўхшаш аломатлар келтириб чиқаради. Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга таяниб, газета Хитой касалхоналари юқори иситма, йўтал ва томоқ оғриғи билан оғриган болалар билан гавжумлигини қайд этмоқда. Сўнгги бир неча кун ичида бундай беморлар сони кескин кўпайган. Вирус тарқалиши муносабати билан Хитой юқори шай ҳолатга келтирилган.

Бундан ташқари, газета Буюк Британия соғлиқни сақлаш идоралари маълумотларига таяниб, hMPV инфекциясининг биринчи ҳолатлари Буюк Британияда аллақачон қайд этилганини хабар қилмоқда. Британиялик шифокорларнинг фикрига кўра, вирус билан касалланиш кўпаймоқда, гриппнинг учта асосий штамми - аденовирус, параинфлуэнза ва риновирус эса пасайиш тенденциясини кўрсатмоқда.

Метапневмовирус пневмония каби жиддий асоратларга олиб келиши мумкин. Тайваннинг Money UDN нашри хитойлик шифокорларга таяниб, декабрь ойи охирида hMPVдан ўлим даражаси 43 фоизгача бўлиши мумкинлигини хабар қилди. Тайбэй тиббиёт университети шифокори Чжоу Байқян Хитойда вирус тарқалиши “эпидемиялар тўлқини”ни келтириб чиқариши мумкинлигидан хавотирланаётганини айтди.

“The Independent” газетасининг ёзишича, вирус айниқса чақалоқлар, қариялар ва иммунитети заиф беморлар учун хавфлидир. Айни пайтда hMPVни даволаш учун вакцина ёки ўзига хос вирусга қарши дори йўқ ҳамда шифокорлар одатда мурожаат қилган беморларда симптомларни йўқ қилиш билан чекланади.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, мамлакатда 30 киши Хитойда тарқалаётган вирусга чалинган. Санитария-эпидемиология назорати қўмитасининг аниқлик киритишича, эпидемия мавсуми бошидан буён республика бўйича гриппдан ташқари вирусларга 8360 та намуналар текширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой вирус COVID-19

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг