Хитой водород бомбасини синовдан ўтказди

Бу қизиқ

image

Хитойлик олимлар ядровий материаллардан фойдаланмасдан портлайдиган водород асосидаги бомбани муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда “South China Morning Post” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, бомба Хитой Давлат кемасозлик корпорациясининг (CSSC) 705-Илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган. Мазкур институт сувости қуроллари ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланади.

Бомбада водородни сақловчи моддалар сирасига кирувчи магний гидриди қўлланилган. Ушбу кимёвий бирикма таркибидаги водород концентрацияси 7 фоиздан юқори бўлиб, портлаш вақтида тез термик парчаланишга учраб, водород газини ажратади. Бу газ чақнаб, кучли ва давомли ёнғин ҳосил қилади.

Олимлар синовда оғирлиги 2 килограмм бўлган бомбани ишлатган. Портлашдан сўнг 1000 даражадан юқори ҳароратда олов шари ҳосил бўлиб, у 2 сониядан ортиқ давом этган. Тадқиқотда қайд этилишича, шунча миқдордаги тринитротолуол (TNT) бундай олов шари ҳосил қилган тақдирда, у атиги 0,13 сония давом этган бўларди.

Хабарга кўра, янги бомба портлаш кучини аниқ назорат қилиш имконини беради. Бу эса кенг ҳудудда мақсадларни бир хилда зарарсизлантириш имконини яратади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хитойлик олимлар сувости кемасидан учириладиган, ҳам сув остида ҳаракатланадиган, ҳам ҳавода учадиган дунёдаги биринчи дронни ишлаб чиққан эди. Ускуна учиш учун фойдаланадиган парракларини сув остида 5 сонияда йиғиб, камуфляжга яқин жойлаштиради. Бу сувда қаршиликни сезиларли даражада камайтиради. Сув остида ҳаракатланиш учун махсус сув парраклари ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой водород бомба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг