Хитойда 108 миллион одам карантинга олинди

Олам

image

Хитой шимоли-шарқида коронавирус инфекциясининг янги тўлқини юз бергани учун 108 миллион киши карантинга олинди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар бермоқда.

Карантин Цзилинь ва Ляонин провинциялари шаҳарларида жорий қилинган. Хусусан, Цзилинь (шу номдаги провинция маркази) ва Шулань шаҳарлари ҳам тақиққа учраган.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалдорлар коронавируснинг янги тўлқинининг сабабини билмаяпти. Аммо бунга Россиядан қайтган хитойликлар сабаб бўлгани тахмин қилиняпти. Шулань шаҳрини ўз ичига олган Цзилинь провинцияси россиянинг Приморье ўлкаси билан чегарадош.

“South China Morning Post”  нашри хабар беришича, Шулань 18 май куни карантинга олинган. У ерда жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилган, кўчага ва шаҳардан чиқиш тақиқланган. Шаҳарда олти амалдор ишдан ҳайдалган.

Хитой шимоли-шарқида янги коронавируснинг авж олиши икки ҳафталар аввал бошлаганди. 18 май маълумотига кўра, Цзилинь провинциясида 34 та, Ляонин провинциясида учта COVID-19 юқтириш ҳолати аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Хитой коронавирус авж олган биринчи давлат бўлганди. Мамлакатда бугунгача 84 минг кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 4645 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Хитойда

Баҳолаганлар

673

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг