Хитой етакчиси ҳам Мирзиёевни Наврўз билан табриклади

Жамият

image

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Наврўз айёми билан табриклади.  Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

“Муҳтарам Президент жаноблари! Хитой тақвими бўйича Янги йил байрами муносабати билан йўллаган табригингиз учун Сизга самимий миннатдорлигимни изҳор этаман. Ўзбек халқининг анъанавий Наврўз байрами муносабати билан Хитой ҳукумати ва халқи номидан сизга, Ўзбекистон ҳукумати ва халқига самимий табрикларимизни етказмоқчиман”, дейилади табрикда.


Шунингдек, минг йиллик тарихга эга Наврўз баҳор келиши ва табиат уйғонишини ифодалаб, ўзбек халқининг бахтли ҳаётга, эл-юрт бирлигига ва равнақига интилишини акс эттириши таъкидланган.  

“Ўтган йил июль ойида Остонада бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасидаги самимий ва дўстона учрашувимизда Хитой-Ўзбекистон муносабатлари ва турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича муҳим келишувларга эришдик, икки томонлама алоқаларнинг янги йўналишларини белгилаб олдик”, дейилади мактубда.

Си Цзиньпин эришилган келишувлар самарали амалга оширилаётгани, икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик изчил мустаҳкамланиб, эътиборга лойиқ натижалар бераётганини мамнуният билан қайд этган.

“Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта аҳамият бераман ва яқин дўстлигимизни юксак қадрлайман. Сиз билан биргаликда барча соҳалардаги ҳамкорликни илгари суриш, Хитой ва Ўзбекистоннинг ягона тақдир ҳамжамиятини барпо этиш ишларини бойитиш учун ҳаракат қилишга тайёрман. Фурсатдан фойдаланиб, сизга, Жаноби Олийлари, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар, дўст Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, бардавом тараққиёт ва фаровонлик тилайман”, дейилади табрикда.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Россия Президенти Владимир Путин ва Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Наврўз Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг