Хитой Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги асосий инвестори бўлди

Жамият 1710
image

2019 йилда Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 195,9 трлн сўмни ташкил этган. Ўсиш суръати 138,1 фоизга тенг бўлган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилда асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар таркибида хорижий инвесторлар улуши қуйидагича:

•    Хитой – 26,2 фоиз;
•    Россия  – 10,6 фоиз;
•    Туркия – 5,2 фоиз;
•    Германия – 3,3 фоиз;
•    Швейцария – 2,9 фоиз.

Маълумот учун, Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар 2017 йида 72,2 трлн сўм, 2018 йилда 124,2 сўмни ташкил қилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 3.1
t
×