Хитой Ўзбекистонга юк ташувчи рейсни йўлга қўйди
Олам
−
17 Июль 2019
3476Ўзбекистон ва Хитой ўртасида янги юк авиарейси йўлга қўйилди. Янги йўналиш Хитой шимоли-ғарбидаги Синьцзян-Уйғур автоном райони маъмурий маркази Урумчи шаҳрини Тошкент билан боғлайди. Бу ҳақда "Синхуа" агентлиги хабар берди.
Хитойнинг Гуанжоу ва Иу шаҳарларида ишлаб чиқарилган кийим ва электрон маҳсулотлар юкланган самолёт Урумчидан Тошкентга учган. Рейс ортга қайтишда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўлдирилади.
Маълум бўлишича, рейс заруратга қараб ҳафтасига 5-7 марта амалга оширилади.
Аввал поезд ёки юк машинасида Хитойдан Марказий Осиёга юк ташиш учун 12 кун керак бўларди. Янги рейс йўлга қўйилгач, бу вақт 3 соатгача қисқарди.