Тожикистон ва Ўзбекистон юк ташиш учун рухсатномаларни бекор қилди
Олам
−
25 Ноябрь
6561Эндиликда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида юк ташиш учун рухсатнома олиш шарт эмас. Бу ҳақда Тожикистон Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 ноябрь кунидан эътиборан қарор кучга кирган, унга кўра юк машиналари эндиликда ушбу ҳужжатни олмасдан бир-бирининг чегарасидан ўтиши мумкин.
Вазирликнинг тушунтиришича, икки томонлама битим Тожикистон парламенти қуйи палатаси томонидан ратификация қилинганидан сўнг Ўзбекистон томони Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги орқали рухсатномаларни бекор қилиш бўйича давлат ички тартиб-қоидалари бажарилганлиги тўғрисида хабардор қилинган.
Вазирликка кўра, жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон томонига давлат ички тартиб-қоидаларининг бажарилиши юзасидан тегишли билдиришнома юбориш топшириғини берган.
Рухсатномалар бекор қилинганидан кейин бошқа компанияларнинг бир-икки ҳайдовчиси аллақачон чегарани кесиб ўтган. Улар мамлакатлар ўртасида саёҳат бепул эканлигини, бироқ Ўзбекистон орқали бошқа давлатларга бориш учун ҳали ҳам “рухсат” талаб этилишини маълум қилган.
Маълумот учун, 2018 йил 9 мартдаги “Халқаро автомобиль ташувлари тўғрисида”ги ҳукуматлараро битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённома Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18-19 апрель кунлари Тожикистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган эди. Шу йилнинг сентябрь ойида у Тожикистон парламенти томонидан ратификация қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида юк ташиш учун рухсатнома бланклари талаб этилмаслиги ҳақида хабар берилганди. Тожикистон Транспорт вазири Азим Иброҳим парламент йиғилишида нутқ сўзлаб, тузатишлар икки давлат ҳудуди орқали юк ташувчи автомобиллар учун транзитни соддалаштиришни назарда тутишини таъкидлади. Унга кўра, бу ўзгартиришлардан сўнг юк ташувчи транспорт воситалари транзити рухсатнома бланкаларисиз амалга оширилади.
LiveБарчаси