Озарбайжон–Эрон чегарасида юк ташиш тикланди
Олам
−
09 Март 2015 1 дақиқа
Озарбайжон ҳукумати бугун, 9 март соат 10:00 дан бошлаб, Эрон билан давлат чегарасида юк транспорти учун барча йўлларни қайта очганини эълон қилди. Бу қарор икки томонлама юк ташишлар ҳамда транзит юкларни ўз ичига олади. Бу ҳақда APA хабар берди.
Расмий баёнотга кўра, чекловлар бекор қилинган ва кириш-чиқиш тартиби тўла тикланган. Қарор Озарбайжон Вазирлар Маҳкамаси томонидан расмий тасдиқдан ўтган.
Маълумотларга кўра, юк ташиш вақтинча 5 март куни Нахчивон аэропортига Эрон ҳудудидан учирилган дрон ҳужуми ортидан тўхтатилган эди. Оқибатида чегарада кўплаб юк машиналари, айрим манбаларда эса минглаб рус юк машиналари Эрон томонда тўхтаб қолгани хабар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали суҳбатлашганди.
Live
Барчаси