Хитой-ўзбек вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш тўхтатилди. Нега?
Жамият
−
09 Август 2021
36813Ижтимоий тармоқларда бугун, 9 августдан бошлаб мамлакатимизда ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш бир ҳафта муддатга вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков ушбу ҳолатга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасини олганларнинг 50 фоизи иккинчи дозани олишга, 70 фоизи учинчи вакцинани олишга келмаган. Шунинг учун аҳолининг кўпроқ қисмини қамраб олиш мақсадида олиб келинган вакциналарнинг барчаси бир ҳафта давомида биринчи дозаси билан эмлаш учун ишлатилади.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг март ойидан бошлаб Ўзбекистонга Хитойдан ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси олиб келина бошланди. Шундан бери деярли ҳар ой 1 миллион дозадан хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь