Хитой уйғурлар масаласини жавобсиз қолдирмади

Олам

image
Бу геноцид! – АҚШ Давлат департаменти Хитой бўйича позициясини ўзгартирмаяпти north_east

Бу геноцид! – АҚШ Давлат департаменти Хитой бўйича позициясини ўзгартирмаяпти

Хитой Шинжон-Уйғур мухтор вилояти атрофидаги вазият ҳақида “ёлғон ва дезинформация” тарқатгани учун Буюк Британиянинг тўққиз нафар жисмоний ва тўрт нафар юридик шахсига нисбатан санкция жорий қилди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилди.

“Буюк Британия Шинжондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммони ниқоб қилиб, Хитойнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан бир томонлама санкциялар жорий қилди. Ёлғон ва дезинформацияга асосланган бу қадам халқаро ҳуқуқ ва муносабатларнинг қўпол тарзда бузилиши ҳамда Хитойнинг ички ишларига аралашишдир ва бу икки давлат муносабатига жиддий зарар етказади", дейилади ТИВ баёнотида. 

Хитой бунга жавобан чора кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб колган.

Вазирлик баёнотида санкция жорий қилинган шахслар ва уларнинг оила аъзоларига Хитой ҳудудига кириш тақиқланади. Хитой фуқаролари ва ташкилотлари санкция рўйхатидаги шахслар билан ҳамкорлик қилмайди.

Рўйхатдагилар орасида Буюк Британия парламенти жамоалар палатаси ташқи ишлар қўмитаси раҳбари Том Тугендхат, собиқ меҳнат ва пенсия вазири, консерваторлар партиясининг собиқ раҳбари Ян Дункан Смит, Буюк Британия парламенти аъзоси Нил О'Брайен, Лордлар палатаси аъзоси Девид Элтон, Буюк Британия парламенти аъзоси Тим Лаутон, Буюк Британия парламенти аъзоси Нусрат Ғани, Лордлар палатаси аъзоси Хелена Кеннеди, Британиялик адвокат Жефри Найс, уйғурлар ҳақидаги нашрлар муаллифи Жоанне Смит Финли China research group ташкилоти, Буюк Британиянинг Консерватив партиясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси, уйғурлар ва бошқа мусулмонларга қарши жиноятларни текширадиган "Уйғур трибунали" ташкилоти ва Essex Court Chamber адвокатлик бюроси бор.

Хитой ТИВ баёнотида "Хитой ўз миллий суверенитети, хавфсизлиги ва ривожланиш манфаатларини қатъий ҳимоя қилмоқчи ва Британия томонини нотўғри йўлдан юришни тўхтатишга чақиради", дейилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой уйғур

Баҳолаганлар

620

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг