Хитой Украинага гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этади
Олам
−
24 Июль
3698Хитой Украинага инсонпарварлик ёрдами юборишда давом этади. Бу ҳақда бугун, 24 июль куни Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И украиналик мавқедоши Дмитрий Кулебага Гуанчжоудаги учрашувда айтди.
“Хитой Украинадаги гуманитар вазиятдан хавотирда ва унга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишда давом этади”, деди Ван И
Қайд этиш жоизки, Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли агрессияси бошланганидан бери Хитойга биринчи ташрифини амалга оширмоқда. Унинг маълум қилишича, хитойлик вазир Ван И билан адолатли дунё йўлида батафсил, мазмунли музокаралар олиб борилмоқда.
“Биз тинчлик режалари орасидаги рақобатдан қочишимиз керак. Киев ва Пекин тўғридан тўғри мулоқот олиб бориши ва ўзаро позиция алмашиши жуда муҳим. Икки томонлама муносабатларни ҳам муҳокама қиламиз. Ишончим комилки, Украина Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни бошлаганидан сўнг, Хитой давлатимиз билан муносабатларга Европа билан стратегик муносабатлари призмасидан қараши керак”, дея қўшимча қилди Кулеба.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба 23-25 июль кунлари Хитойга ташриф буюришини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь