Хитой Украинадаги вазиятда Киевнинг позициясини бевосита қўллаб-қувватламайди – Зеленский 

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Хитой Украинадаги вазиятда Киевнинг позициясини тўғридан-тўғри қўллаб-қувватламаслигини, шунинг учун Киев ўзининг “тинчлик ташаббуслари”га устувор аҳамият беришини билдирди. Бу ҳақда у бугун, 30 май куни Жанубий Кореянинг “Chosun Ilbo” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Пекин Украинадаги воқеаларда муваффақиятли воситачи бўла оладими”, деган саволга жавоб берар экан Зеленский:

“Хитой Украина позициясини бевосита қўллаб-қувватламаслиги ҳақиқат. Хитой томонидан илгари сурилган тинчлик ташаббусига келсак, биз бошқа мамлакатларнинг саъй-ҳаракатлари учун миннатдормиз, аммо тинчлик учун ўз формуламиз, ўз ташаббусимиз биз учун асосийси бўлиб қолаётганини таъкидладик”, деган.

Унинг сўзларига кўра, Пекин Россия қўшинларини Украинанинг барча ҳудудидан олиб чиқиб кетишга чақирсагина Хитойнинг иштироки Киев учун фойдали бўлади.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Хитой раҳбари Си Цзиньпин Украинада уруш бошланганидан бери Зеленский билан илк телефон мулоқотини ўтказганди. Май ойида эса Хитойнинг Евроосиё масалалари бўйича махсус вакили Ли Хуй Украина, Польша, Франция, Германия ва Россияга бориб, у ердаги расмийлар билан учрашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Украина Зеленский Киев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг