Хитой Ухань лабораторияси атрофидаги иддаоларга жавоб қайтарди

Олам 2077
image

“The Wall Street Journal”нинг 2019 йил ноябрь ойида Ухань вирусология институтининг учта ходими оғир касалликка чалингани ҳақидаги маълумотлари ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Чжао Лицзянь маълум қилган. 

Ухань вирусология институтининг 2021 йил 23 мартда тақдим этган баёнотига кўра, муассаса 2019 йил 30 декабргача янги коронавирус инфекциясига дуч келмаган.

“Баёнотга кўра, 2021 йил 23 март ҳолатига кўра институтнинг бирон бир ходими ҳам коронавирус инфекциясини юқтирмаган”, деган Лицзянь. 

Аввалроқ, “The Wall Street Journal” Ухань вирусология институтининг уч нафар ходими 2019 йил ноябрь ойида, янги турдаги коронавирус ҳақида биринчи хабарлар пайдо бўлишидан олдин оғир касалликка чалингани ҳақида хабар тарқатганди.  

Маълумот ўрнида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) экспертлари инфекция келиб чиқишининг лаборатория версиясини эҳтимолдан йироқ, деб топганди. Уларнинг фикрига кўра, вирус одамларга “ташувчи” орқали юққан, деган вариант ҳақиқатга яқин.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 41
Рейтинг: 3
t
×