Хитой олимлари пандемиядан олдин номаълум касалликка чалинган — ОАВ
Олам
−
24 Май 2021
6551Ухань вирусология институтининг уч нафар ходими 2019 йил ноябрь ойида, янги турдаги коронавирус ҳақида биринчи хабарлар пайдо бўлишидан олдин оғир касалликка чалинган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” АҚШ разведкаси ҳисоботига ҳамда Американинг собиқ ва амалдаги амалдорлари ўртасидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар берган.
Махфий хизматларнинг маълумотларига кўра, олимлар шифохонадан ёрдам сўрашга мажбур бўлган.
“Турли манбалардан олган маълумотларимиз жуда сифатли эди. Улар жуда аниқ бўлган. Хабар қилинмаган ягона нарса, уларнинг касал бўлишларига нима сабаб бўлгани эди”, дея манбалардан бири маълумотларга изоҳ берган.
Бироқ, маълумотларнинг ишончлилигини баҳолашда фикрлар турлича бўлмоқда. Хусусан, бир манбага кўра, маълумот халқаро шериклардан олинган ва ҳанузгача тасдиқланмаган.
“The Wall Street Journal” томонидан таъкидланганидек, разведка ҳисоботи Вашингтоннинг коронавирус Хитой лабораториясидан тарқалган деган фикрини қўшимча текширишга
ундамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) экспертлари инфекция келиб чиқишининг лаборатория версиясини эҳтимолдан йироқ, деб топганди. Уларнинг фикрига кўра, вирус одамларга “ташувчи” орқали юққан, деган вариант ҳақиқатга яқин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь