Хитой ташқи босим туфайли Россия билан ҳарбий ҳамкорликни пасайтирмайди

Олам

image

Хитой Ғарбнинг ташқи босими туфайли Россия Федерацияси билан ҳарбий ҳамкорлик даражасини пасайтирмоқчи эмас. Бу ҳақда бугун, 17 апрель куни Хитойнинг “Global Times” газетаси хабар қилди.

“Баъзи Ғарб ОАВлари Хитой Мудофаа вазирининг Россия Федерациясига сафарини дунё тартибини ўзгартириш, Америка таъсирини заифлаштириш ва ҳатто Россияга қурол-яроғ етказиб бериш мумкин бўлган тезисни айлантиришга уриниш сифатида ўжарлик билан изоҳламоқда. Бу айбловлар ғаразли сиёсий ният билан эмас, балки нопрофессионаллик билан тушунтирилади. Хитой ҳеч қачон бошқа давлатларни халқаро майдонда кимгадир ҳужум қилиш учун тараф олиш ёки гуруҳ тузишга мажбурламаган ва табиийки, Хитой ташқи босим туфайли бошқа шериклар билан ҳамкорлик даражасини пасайтирмаган ёки пасайтирмайди”, дейилган хабарда.

Айтилишича, икки давлат мудофаа вазирликлари ўртасидаги алмашувлар хавфсизлик соҳасида ўзаро ишонч ва нормал муносабатлар учун катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари, Хитой ва Россия ҳарбий идоралари ўртасидаги юқори даражадаги алоқалар икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликнинг асосий омили бўлиб, минтақавий ва глобал тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Хитой Мудофаа вазири Ли Шанфу бу лавозимга тайинланганидан кейин илк хорижий сафарини Россияга амалга оширган, у ерда россиялик мавқедоши Сергей Шойгу ва Президент Путин билан музокара ўтказган эди. Таъкидлаш жоизки, ХХР раиси Си Цзиньпин ҳам раҳбарликка қайта сайлангач, илк хорижий сафарни 20-22 март кунлари Россияга қилган эди. Биринчи куни Путин ва Си Цзиньпин 4,5 соат давомида яккама-якка суҳбатлашди, эртаси куни Кремлда турли форматдаги музокараларда 6 соатга яқин вақт ўтказди ва ташрифдан сўнг лидерлар иккита қўшма баёнотни имзоладилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг