Хитой шарқига кучли тўфон ёпирилди. Юз минглаб одамлар кўчирилди (фото+видео)

Олам

image

Кеча, 25 июль куни Хитойнинг Шанхай шаҳрида “Ин-Фа” тўфони кузатилди. Оқибатда, ҳукумат қирғоқ бўйидаги ҳудудлардан 360 мингга яқин одамни эвакуация қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Риа Новости хабар бермоқда

Маълум бўлишича, Тинч океанидан Шанхайга яқинлашиб келаётган бўлган “Ин-Фа” тўфони кучли ёмғир билан бирга 15 км / соат тезликда ҳаракат қилган. У кузатилган жойларда эса шамол тезлиги секундига 137 км/соатни ташкил қилмоқда. 

Ҳозирда, шаҳарда кўп сонли симлар узилган, дарахт ва чироқ устунлари қулаб тушиб, мамлакатда фавқулодда режим эълон қилиган. Шунинг учун, шаҳарнинг иккита Халқаро аеропортида барча йўловчи рейслари бекор қилинди, метрополитен ёпилди ва тезюрар поездлар ҳаракати тўлиқ тўхтатилди. 26 июлдан шаҳарнинг барча таълим муассасаларида дарслар бекор қилинди.

Синоптик метеорология бўлими тўфон Приморияда кучли ёмғир ёғишига сабаб бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда 

Aйни дамда, Шанхайда тахминан 100 минг киши тошқинларнинг олдини олиш учун ишлаяпти.  Қайси ҳудудларни сув босиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларни тўплашда сунъий интеллект ва 5G дан фойдаланадиган ақлли шаҳар тизими иштирок этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, июль ойининг иккинчи ярмида бир неча кун давом этган кучли ёмғирлар натижасида Хенан провинциясида тошқинлар бошланган эди.Оқибатда, тўққиз миллиондан ортиқ одам табиий офат зонасида қолиб кетган бўлса, 58 киши тошқин қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг