Хитой савдо урушида АҚШдан қўрқмайди – Пекин
Олам
−
10 Апрель 5805 1 дақиқа
Хитой АҚШ маъмурияти томонидан божларни ошириш орқали бошланган савдо урушидан қўрқмайди. Бу ҳақда бугун, 10 апрель куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Линь Цзянь журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида сўз очди.
ТИВ вакили агар Вашингтон Пекинга қарши уруш олиб бормоқчи бўлса, Хитой охиригача курашишини айтди.
“Хитой урушни хоҳламайди, лекин урушдан қўрқмайди ҳам”, деган у ўз нутқи давомида.
Унинг айтишича, Хитой ҳукумати Оқ уй Хитой халқининг иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини поймол қилганда қўл қовуштириб ўтирмайди. Амалдорнинг қўшимча қилишича, АҚШ ўз ҳаракатлари билан ўз манфаатларини халқаро ҳамжамият манфаатларидан устун қўяётганини кўрсатмоқда.
“Қўшма Штатлар ҳар қандай вазиятга қарши ҳаракат қилиб, халқнинг ишончини йўқотади ва муваффақиятсизликка учрайди”, деган Хитой ТИВ воизи.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Хитойга нисбатан бож ставкасини 125 фоизгача кўтарганди.
Live
Барчаси