Хитой Россияга қараганда таҳликалироқдир – АҚШ Миллий разведкаси

Олам 4077
image

АҚШ Миллий разведка директори Жон Рэтклиффнинг айтишича, Хитой АҚШ учун энг катта таҳликадир. Бу ҳақда “Fox News” хабар бермоқда.

“Бу барча соҳаларда Американинг устунлигига қарши тура оладиган "ягона мамлакат”, деди у.

Рэтклифф Россия ҳақида гапирганида катта таҳликага бўлган нуқтаи назар ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Бошқа нарсаларни тенглаштирадиган ёки "Биласизми, Россия катта таҳдид", дейдиганлар, разведкани сиёсийлаштиришади", деди у.

Рэтклифф, шунингдек, демократ Жо Байденни разведканинг сиёсийлаштирилишини ортда қолдиришга ва Хитой билан ҳалол бўлишга чақирди.

Аввалроқ, Давлат котиби Майк Помпео ҳам Хитой АҚШга Россиядан кўра кўпроқ хавф туғдираётганини айтган эди. АҚШ Бош прокурори Уильям Барр ХХР Россия Федерациясидан кўра фаолроқ, деб ҳисоблашини маълум қилган эди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 204
Рейтинг: 3
t
×