Хитой орбитага яна бир жосуслик аппаратини учирди
Олам
−
24 Февраль
4804Кеча, 23 февраль куни Хитой ҳарбий разведка мақсадида коинотга яна бир сунъий йўлдошини учирди. Бу ҳақда Хитойнинг “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, сунъий йўлдош “Long March-5 Y7” ракетаси ёрдамида Хайнан оролидаги “Vinchang” космик марказидан учирилган.
Маълум қилинишича, орбитага чиқарилган аппарат кўп диапазонли ва юқори тезликдаги алоқа технологияси тажрибаларида қўлланилади. Шунингдек, жосуслик аппаратининг функцияси сир сақланса-да, у эрта огоҳлантириш, сигнал разведкаси ва бошқа ҳарбий мақсадларда фойдаланилиши тахмин қилинмоқда.
Маълумот учун, Хитойнинг Аэрокосмик фан ва технология корпорацияси (CАSC) сунъий йўлдош номи “ТJCW-11” эканлигини билдирди. Хитойчада “алоқа”, “технология” ва “синов” маъноларини англатувчи “тонгхин”, “жишу” ва “шиян” сўзларининг бош ҳарфларидан келиб чиққан “ТJС” сунъий йўлдоши ҳарбий разведка мақсадида фойдаланилиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг “Geely” kompaniyasi бортида 11 та сунъий йўлдоши бўлган “Long March-2C” ракетасининг иккинчи гуруҳини орбитага учирганди.
Улканбаева Райҳона