Хитой одамларни Ойга юбориш учун қаттиқ бел боғлади

Олам

image

Кеча, 12 июль куни Хитой расмийлари Ойга одамларни жўнатиш учун янги лойиҳа бошлаганини маълум қилди.

Унда айтилишича, кеча, 12 июль куни Хитой космик агентлиги (ХКА)нинг бош муҳандис ўринбосари Чжан Хайлиан Ухань шаҳрида бўлиб ўтган аэрокосмик саммитда бу борада дастлабки маълумотларни ошкор қилган.

“2030 йилгача амалга оширилиши кутилаётган миссия Ой тадқиқот станциясини ташкил этиш лойиҳасининг бир қисмидир. Бу миссияда кейинчалик одамлар кўчириладиган объектни қандай қилиб қуришни ўрганилади ҳамда Ойни ўрганиш ва бошқа тажрибаларни амалга оширишга имкон беради”, дейди Чжан.

“Global Times” давлат нашрига кўра, мазкур миссияда иккита ракета бир-бирига туташмасдан олдин Ойга қўнувчи космик кемани сайёра орбитасига юборади. Кема ўрнатилганидан кейин унинг бортида бўлган хитойлик астронавтлар Ой юзасига тушиш учун махсус қурилмага киришади. Улар томонидан Ойдан наъмуналар йиғилади ҳамда шу ерда тадқиқот олиб борилади. Ўрганишлар якунлангач, улар кемага келади ва орбитада кутаётган иккинчи космик кема билан бирлашиб, Ерга қайтади.

“Ҳозирда миссияга тайёргарлик кўриш учун хитойлик тадқиқотчилар барча зарур жиҳозларни, жумладан, скафандрлар, Ойда бошқариладиган роботлар, космик кемаларни ишлаб чиқариш билан банд”, дейилади хабарда.

Хитой Ойга қанча космонавт юборишни режалаштираётгани ҳақида маълумотни очиқламаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Ой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг