Хитой Марсга нега парвоз қилмоқчи бўлгани ойдинлашди
Технология
−
24 Апрель 2020
11860Хитойнинг Марсни тадқиқ қилиш бўйича биринчи миссияси "Тяньвэнь-1" (“Осмонга саволлар”) деб номланади. Бу ҳақда Хитой Миллий фазо бошқармаси хабар бермоқда.
"Тяньвэнь" - бу буюк Хитой шоири Цай Юаннинг асари номи. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ушбу номни танлаш Хитой миллатининг ҳақиқатни излаб топишга интилишининг рамзи, шунингдек, табиат ва коинотни ўрганишда маданий меросни акс эттиради.
Марсга биринчи Хитой тадқиқот миссияси учун халқаро ном танлаш танлови 2016 йил август ойининг охирида бошланди. Танлов ташкилотчиларига жами 36 мингга яқин ариза келиб тушди. Аввалроқ, махсус ҳайъат ва онлайн овоз бериш натижасида саккизта якуний исмлар рўйхати танлаб олинди. Ғолиб бугун, 24 апрелда, Хитойда космонавтика куни нишонланадиган кунда эълон қилинди.
Режалаштирилган вазифа Марс орбитасига чиқиш ва айланиш, Қизил сайёра юзасига қўниш ва ҳаракатланишни ўз ичига олади. Агар топшириқ муваффақиятли бажарилса, хитойлик олимларда атмосферани, ерни, геологик хусусиятларни ва Ер сайёрасининг магнит майдони хусусиятларини ўрганиш имконияти пайдо бўлади.
Шу билан бирга, миссиянинг асосий мақсади - Марсда ҳаётий белгиларни топиш, шунингдек, қизил сайёра инсон учун “иккинчи Ватан” бўла олишини аниқлаштиришдир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь