Хитой хакерлари АҚШ Молия вазирининг компютерини бузиб кирди

Олам

image

Хитойга алоқадор хакерлар АҚШ Молия вазири Жанет Йелленнинг компютерини бузиб кирди. Бу ҳақда манбаларига таяниб, "Bloomberg" хабар берди.

Қайд этилишича, хакерлар Йелленнинг компютерида сақланаётган 50 дан ортиқ файлни қўлга киритган. Бундан ташқари, вазирнинг икки ёрдамчисининг ишчи компютерлари ҳам бузилган. Улар, шунингдек, хорижий инвестицияларнинг хавфсизликка таъсирини кўриб чиқувчи АҚШдаги Хорижий инвестициялар қўмитаси билан боғлиқ маълумотларни ҳам кўздан кечирган.

"Кибержиноятчиларни АҚШ Молия вазирлигининг санкциялар, разведка ва халқаро ишлардаги роли қизиқтирган кўринади. Улар вазирликнинг электрон почтаси ёки махфий тизимларига кира олишмаган", дейилади хабарда.

АҚШ махфий хизматлари маълумотларига кўра, Silk Typhoon ва UNC5221 хакерлик гуруҳлари ушбу киберҳужумга алоқадор.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил май ойида Хитойга алоқадор хакерлар Буюк Британия Мудофаа вазирлиги ходимларининг шахсий маълумотлари сақланадиган маълумотлар базасини бузиб кирганди.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хитой хакер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг