Хитой Канададан олиб келинган маҳсулотларга бож солмоқчи
Олам
−
09 Март
3270Хитой Савдо вазирлиги Канададан импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига 2,6 миллиард доллар миқдорида бож жорий этганини эълон қилди. Бу ҳақда “Biobiochile” хабар берди.
Маълум қилинишича, божхона тўловлари жорий йилнинг 20 мартидан кучга киради.
Хитой расмийларига кўра, Канаданинг 2024 йилдаги ҳаракатлари Жаҳон савдо ташкилоти (WTO) қоидаларини бузган ва протекционистик ҳамда камситувчи ҳаракат сифатида баҳоланади. Шу сабабли, Хитой ўзининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун жавоб чораларини кўришга қарор қилган.
Қайд этилишича, Канададан импорт қилинадиган рапс мойи, жомадон ва нўхат учун 100 фоизлик божхона солиғи белгиланган. Қолаверса, чўчқа гўшти, балиқ ва денгиз маҳсулотлари учун 25 фоиз бож жорий этилган.
Маълумот учун, 2024 йилнинг октябрь ойида Канада ҳам Хитой маҳсулотларига қўшимча божлар киритган эди. Ўша пайтда Хитойдан олиб келинган барча электромобиллар учун 100 фоиз бож жорий этилди. Пўлат ва алюминий маҳсулотларига эса 25 фоиз бож белгиланган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Канада ва Мексика товарларига нисбатан божхона йиғимларини деярли бир ойга кечиктириш тўғрисидаги қарорни имзолаганди.
LiveБарчаси