Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўлига Тожикистон ҳам қўшилмоқчи

Олам

image

Тожикистон Транспорт вазири Азим Иброҳим Хитой Транспорт вазири Лю Вей билан республиканинг Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши лойиҳасига қўшилиш имкониятларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Тожикистон Транспорт вазирлиги хабар берди.

Учрашув 2 июль куни Хитойнинг Тянтцзинь шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар транспорт вазирларининг 12-йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.

“Учрашувда Хитой-Тожикистон-Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Туркия-Европа мультимодал коридорини янада ривожлантиришда Хитой Халқ Республикасининг кўмаги ҳамда Тожикистон Республикасининг Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасига қўшилиши масаласи муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўли лойиҳаси “Янги Ипак йўли” транспорт тизими доирасида Туркманистон, Эрон ва Туркия орқали мазкур давлатларнинг темир йўлларини Европа темир йўл тармоғи билан боғлашга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил 27 декабрь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Жалолобод вилоятига амалий ташрифи давомида “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темирйўлини қуриш ишларини бошлаш маросимида иштирок этганди. Кенг қамровли минтақавий лойиҳа доирасидаги тамал тош Жалолобод шаҳрининг Тош-Қутчи қишлоғида қўйилган. Жорий йил 29 апрель куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темирйўлининг туннели қурилиши бошланди.

Маржона Муродова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тожикистон Ўзбекистон Хитой Қирғизистон темирйўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг