Хитой ФАТҲ ва ҲАМАС вакилларини қабул қилади – NYT
Олам
−
15 Июль
5300Хитой ҳукумати келаси ҳафта Пекинда ҲАМАС ва ФАТҲнинг юқори мартабали вакилларини қабул қилади. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.
Қайд этилишича, ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония кейинги ҳафта ҳаракат делегацияси билан бирга Хитой пойтахтига боради. Ўз навбатида, ФАТҲ делегацияси таркибига ҳаракатнинг учта юқори мартабали вакили, жумладан, ФАТҲ раиси ўринбосари ҳам киради.
ФАТҲ ва ҲАМАС вакиллари бир қатор учрашувларда ҳаракатлар ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга уринади.
Таъкидланишича, Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И 21 ва 23 июль кунлари Фаластин ҳаракати вакиллари билан учрашувлар ўтказади. Ушбу саналар оралиғида томонларнинг Хитой вакилларисиз учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.
Маълумот учун, 2024 йилнинг март ва апрель ойларида Фаластиннинг турли фракциялари вакиллари Москва ва Пекинда ўзаро келишмовчиликни бартараф этиш учун музокаралар ўтказди, бироқ бу учрашувлар ҳалигача муҳим натижаларни бермади.