Хитой эртароқ қарсак чалдими? Уханга қайтган коронавирус экспертларни ташвишлантирмоқда

Олам 12407
image

Хитой тиббиёти бўйича мутахассис Машаллаҳ Меҳдиев Хитойда янги коронавирус инфекциясининг такрорланиш сабаблари ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, вируснинг тарқалишини тўлиқ назорат қилишнинг иложи йўқ, шунинг учун такрорий авж олишнинг олдини олиш жуда қийин.

Меҳдиевнинг таъкидлашича, COVID-19 бу турли хил сиртларда узоқ вақт қолиши мумкин бўлган “жуда бардошли” инфекция бўлиб, ўз навбатида, касалликнинг янги ҳолатлари хавфини оширади.

“Хитойда эпидемия пайтида фуқароларнинг ҳаракатини кузатадиган энг илғор тизим мавжуд: шахсий QR-кодлари сўнгги икки ҳафта ичида ҳаракатланиш жойларини кўрсатиб беради”, деди мутахассис. Эксперт Хитой ҳукумати мамлакатда COVID-19 нинг иккинчи тўлқинига йўл қўймаслигига умид билдирди.

Мутахассиснинг фикрича, мамлакатда қайта аниқланган вирус тарқалишини дарров жиловлаш керак. Қаттиқ изоляция шароитида яшаш нимани англаган фуқароларнинг масъулиятли муносабати ҳам бунга ёрдам беради. Агар вирус мутацияга учраса, Хитойда муаммо пайдо бўлиши мумкин, деди Меҳдиев.

“Вируснинг тарқалиши билан эпидемия яна такрорланиши мумкин. Бу мавсумий ва шу билан бирга хавфли бўлиши эҳтимоли бор”, деди мутахассис.

Яқинда Уханда коронавирус инфекцияси ҳолатлари яна қайд этилди. Шаҳар аҳолисини COVID-19 да оммавий тестдан ўтказиш бошланди.

Бутун эпидемия даври давомида Хубэй провинциясида 68 129 та инфекция ҳолати қайд этилди. Уларнинг 50 мингдан ортиғи Уханда аниқланган. 63,6 мингдан ортиқ одам соғайиб кетди. Умумий ҳисобда 4 512 нафар бемор вафот этди. Ухань шаҳрида 3,9 мингга яқин ўлим ҳолати қайд этилди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 540
Рейтинг: 2.9
t
×