Вирус қайтдими? Уханда коронавирсга қарши оммавий текширув бошланди
World
−
12 May 2020 12199 1 minute
Хитойнинг Ухань шаҳри маъмурлари аҳолини коронавирусга қарши оммавий текширувдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, тестдан ўтказиш ишлари 10 кундан ортиқ давом этади.
Агентлик хабарига кўра, шаҳарнинг барча маъмурий туманлари раҳбарлари тест синовларини ташкил этиш режасини ишлаб чиқиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Уханда коронавирус билан касалланган янги беморлар ойлик карантин бекор қилингандан бир неча кун ўтгач аниқланди.
Маълумотларга кўра, Ухань соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу хабарга изоҳ беришни истамаган.
Айни кунларда Хитойда 115 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда. Улардан 10 нафарининг аҳволи оғир, деб ҳисобланмоқда.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August