Хитойнинг Ченгду шаҳрида “ҳарбий ҳолат” эълон қилинди
Олам
−
09 Декабрь 2020
13882Хитойнинг 17 миллиондан зиёд аҳолига эга бўлган Ченгду шаҳрида “ҳарбий ҳолат” жорий этилди. Бунга шаҳарда коронавирус инфекциясининг тўртта янги ҳолати аниқлангани сабаб бўлган. Бу ҳақда “Парламентская газета” хабар берди.
Қайд этилишича, шаҳардаги уй-жой мажмуаларига киришда 24 соатлик навбатчилик қисми жорий этилган. Аҳоли хавфсизлик учун соғлиқни сақлаш кодига эга бўлган телефон билан таъминланади. Турай-жой мажмуаларига ташриф буюрувчилар кириш жойидаги махсус журналда рўйхатдан ўтказилади.
Бунга параллел равишда, касаллар аниқланган жойларнинг яқин атрофида яшовчи фуқаролар ва улар билан алоқада бўлганларни текшириш бошланган. Таълим муассасаларида ўқувчилар ва ўқитувчилардан COVID-19 тести олинади. Ченгду Технология университетининг барча ўқитувчилари, талабалари ва уларнинг оила аъзоларидан ҳам тест олиш буюрилган.
Маълум қилинишича, аниқланган тўрт нафар беморлардан бири соғлигининг ёмонлашганини сезган ва унинг уйидаги эшик тутқичлари, музлатгич ва калитларда олиб борилган текширувларда вирус излари топилган. Бироқ, мутахассислар COVID-19 нинг Ченгдудаги версияси ва классик версия ўртасида аниқ фарқларни кўрмаяпти.
Маълумот учун, Хитойда 86 661 киши коронавирусга чалинган. Шулардан 81 743 нафари касалликдан соғайган бўлса, 4 634 нафари вафот этган.