Хитой бозоридаги ёнғинда ўнга яқин одам ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Хитойнинг Хэбэй провинциясидаги сабзавот бозорида ёнғин содир бўлиб, 8 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди. Бу ҳақда кеча, 4 январь куни “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса Чжанцзякоу шаҳрининг Цяоси туманида эрта тонгда содир бўлган.

“Ёнғин эрталаб соат 8:40 атрофида сабзавот ва бошқа зарурий маҳсулотлар сотиладиган бозорда содир бўлган”, дейилади хабарда.

Ижтимоий тармоқлардан олинган кадрлардан кўриниб турибдики, воқеа содир бўлган ҳудуддаги осмон қуюқ тутунга тўлган ва аланга бозордаги кўплаб савдо расталарига ёйилган.

Аниқлик киритилишича, кучли ёнғин бир соат ичида ўчирилган. Жабрланганларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг Цзигун шаҳридаги савдо марказида катта ёнғин содир бўлиши оқибатида камида 16 киши қурбон бўлганди. Қутқарувчилар савдо марказидан ёнғин туфайли қамалиб қолган 75 кишини эвакуация қилишга муваффақ бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Хэбэй провинцияси бозордаги ёнғин Цяоси тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг