Хитой бола тарбияси учун дунёдаги энг қиммат мамлакат деб топилди
Олам
−
22 Февраль
6055Хитой демографик инқироз кучайгани, туғилиш даражаси кескин паст бўлгани сабаб, бола тарбияси учун дунёдаги энг қиммат масканга айланди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Хитойнинг YuWa тадқиқот институти таҳлилига кўра, туғилгандан 17 ёшгача бўлган болани тарбиялаш учун мамлакатда ўртача харажат тахминан 74,800 долларни ташкил этади.
Шунингдек, Хитойда 18 ёшгача бўлган болани тарбиялаш харажати мамлакатнинг аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотидан 6,3 баравар юқори – бу кўрсаткич унинг Шарқий Осиёдаги қўшниси, дунёда туғилиш даражаси энг паст бўлган Жанубий Кореядан кейин иккинчи ўринда туради. Болаларни тарбиялаш аҳоли жон бошига ЯИМ 7,79 бараварни ташкил этиши хабар қилинган.
Таққослаш учун, Австралияда харажат аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотдан атиги 2,08 баравар, Францияда 2,24 баравар, АҚШда 4,11 баравар ва Японияда 4,26 баравар кўп, бу эса узоқ вақтдан бери тез қариш билан курашиб келаётган Шарқий Осиёнинг яна бир мамлакатидир.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси