Хитой АҚШнинг таҳдидига қатъий қарши чиқмоқчи

Олам

image

Пекин АҚШнинг Хитойдан импорт қилинадиган товарларга қўшимча 10 фоизлик бож жорий этиш таҳдидига қатъий қаршилик кўрсатмоқда. Бу ҳақда “Синьхуа” хабар берди.

Хитой расмийларининг айтишича, агар Қўшма Штатлар бу ҳаракатларни давом эттиришдан тўхтамаса, Хитой ўзининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўради. Расмий Пекин АҚШнинг ҳаракатларини эътиборга олганини таъкидлаган.

“Хитой бир томонлама қўшимча тарифлар жорий этилиши ЖСТ қоидаларини рад қилиши ва кўп томонлама савдо тизимини бузаётганини бир неча бор таъкидлаган” дейилади хабарда.

Расмийларнинг сўзларига кўра, Хитой дунёдаги гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича энг қатъий сиёсатлардан бирига ва ҳуқуқни муҳофаза қилишнинг энг юқори даражасига эга. Хитой АҚШ билан гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича халқаро ҳамкорликни фаол бошлагани ҳам қўшимча қилинган.

“Аммо Қўшма Штатлар объектив фактларни қайта-қайта эътиборсиз қолдириб, аввал ҳам худди шундай баҳона билан Хитойга қўшимча 10 фоизлик бож жорий қилган ва энди бундан ҳам кўпроқ божлар киритиш билан таҳдид қилмоқда”, дейди Хитой вакиллари.

Уларнинг қайд этишича, бундай хатти-ҳаракатлар айбни тўғридан тўғри ўзгартиришдан иборат бўлиб, бу америкалик бизнес эгалари ва истеъмолчиларга юкни ошириши ва глобал таъминот занжирлари барқарорлигига путур етказиши мумкин.

Вакилнинг қўшимча қилишича, Хитой АҚШ томони ўз хатоларини такрорламаслигига ва тез орада тенг мулоқот орқали келишмовчиликларни ҳал қилишнинг тўғри йўлига қайтишига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойининг бошида АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитойдан келтирилаётган айрим маҳсулотлар учун божлар жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Фармонда айтилишича, бож ундирилмайдиган Хитой товарларидан энди бундай мақом олиб ташланади, эндиликда уларга ҳам 10 фоизлик божлар жорий этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой бож Пекин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг