Хитой АҚШни “дунё тарихидаги энг жанговор давлат” деб атади

Олам

image

Хитой ТИВ Америка Қўшма Штатлари БМТ Низомининг мақсад ва тамойилларини ҳамда халқаро муносабатларнинг асосий меъёрларини қўпол равишда бузиб, ҳамма ерда урушлар ва сунъий равишда бўлинишларни келтириб чиқарганликда айблаб, уни “дунё тарихидаги энг жангари давлат” деб атади. Бу ҳақда Хитой ТИВ веб-сайтида чоп этилган баёнотда айтилган.

“Қўшма Штатлар ўз демократияси олдида турган турли муаммолар ва институционал инқироз ҳақида ўйлаб кўрмасдан, Америка демократиянинг глобал модели ва маёқи эканлигига ишонади. Бундай такаббурлик нафақат Америка демократияси муаммоларини янада кучайтиради, балки бошқа мамлакатларга зарар етказишда давом этади”, дейилади хабарда.

Манбада қайд этилишича, Қўшма Штатлар ўз демократиясида турли муаммоларга дуч келган бўлсада, буни ошкор қилмайди, аксинча, Америка демократик қадриятларини дунё бўйлаб экспорт қилишда давом этмоқда. Демократияни баҳона қилиб бошқа давлатларга босим ўтказиш ва ўз мақсадига эришиши мумкин. Бу эса шахсий манфаатларга йўл очиб беради, халқаро ҳамжамиятдаги бўлинишни ва блоклар қарама-қаршилигини кучайтиради.

“Қўшма Штатлар ўз ички қонунларини халқаро ҳуқуқдан устун қўяди ва халқаро қоидаларга мос келадиган прагматик позицияни эгаллайди ва агар уларга мос келмайдигани мавжуд бўлса, шунчаки воз кечади”, дея таъкидлаган Хитой ТИВ. 

Шунингдек, мақолада 1980 йиллардан бери АҚШ 17 та муҳим халқаро ташкилот ёки келишувлардан, жумладан, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши, ЖССТ, UNESCO, Иқлим бўйича Париж келишуви, Эрон ядровий муаммоси бўйича қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси, Қурол савдоси шартномасидан чиққани келтирилган.

“Қўшма Штатлар ташкил топганидан бери, 240 йилдан ортиқ вақт давомида, бор-йўғи 16 йил давомида уруш олиб боргани йўқ. Қўшма Штатларни ишонч билан “дунё тарихидаги энг жанговар мамлакат” деб аташ мумкин. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейин АҚШ хориждаги кўплаб урушларни, шу жумладан Корея уруши, Вьетнамдаги уруш, Афғонистондаги уруш ва Ироқдаги урушларда тинч аҳолининг қурбонликлар ва мулкий зарарлари, шунингдек, улкан гуманитар фалокатларни қўзғатган”, дея қўшимча қилган Хитой ташқи ишлар вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, ХХР раиси Си Цзиньпиннинг бугун, 20 март куни Россияга ташрифи кутилмоқда. “Politico” АҚШга душман мамлакатлар – Россия, Эрон ва Хитой сўнги воқеалар фонида бирлашаётганини маълум қилганди.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг